Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда тиббий суғурта механизми жорий этилади
23.01.2018 12:11,  
14

Ўзбекистонда 2018 йилдан бошлаб тиббий суғурта механизми босқичма-босқич жорий этилади, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Ўзбекистон президенти фармони билан қабул қилинган "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили" Давлат дастурига мувофиқ, шу йилдан бошлаб Ўзбекистонда тиббий суғурта механизми жорий этишга киришилади.

2018 йилда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғруқ бўлими негизида туманлараро перинатал марказлари ташкил этилади.

Ҳужжатда, шунингдек, ҳар йили ҳар бир туман ва шаҳардан 70 тагача оилага маиший техника (газ ва электр печлар, холодильниклар, тикув машиналари ва ҳ. к.) ёки бир бошдан қорамол харид қилиниши белгиланган.

"Тараққиёт стратегияси" маркази хабарига кўра, 231 банддан иборат Давлат дастурида 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан