Ўзбекистонда давомли ер қимирлаши кузатилди

23.01.2018 | Ўзбекистон | 3510

Сешанба куни 6:26 да Тошкентда ер ости силкинишлари қайд этилди. Пойтахт сейсмостанциясининг  хабар қилишича, пойтахтда зилзила кучи 4 бални ташкил этди.

Зилзила ўчоғи Тошкентдан 18 км узоқликда, Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти Сариағаш шаҳри ҳудудида жойлашган. Эпицентрда зилзила магнитудаги 3,9 бални ташкил этган.

Талафотлар ҳақида батафсил маълумот ҳозирча йўқ.