Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ақтўбеда ҳалок бўлганлар дафн этилди
23.01.2018 12:20,  
3

23 январь куни тонгда Наманган халқаро аэропортига Ақтўбеда ҳалок бўлганларнинг тобути ортилган ФВВ самолёти келиб қўнди, деб хабар қилади «Дарё».

Самолётда фожиа қурбони бўлган водийликларнинг жасади келтирилди. Улардан 31 нафари Наманган, 16 нафари Фарғона ва 2 нафари Андижон вилояти фуқаролари. Аэропортда уч вилоят ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари ҳозир бўлди. У ердан нари тобутлар вилоятларга олиб кетилди.

Хабарда қайд этилишича, тобутлар аввал қурбонларнинг оилаларига етказилиб, видолашувдан сўнг жаноза намозлари ўқилган. Шундан сўнг марҳумлар қабристонларга қўйилди.

Ҳозирда марҳумларнинг хонадонларига таъзия билдирувчилар оқими келиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Ақтўбеда автобус ёниши оқибатида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида Тошкент ҳамда Сурхондарё вилоятлари фуқаролари ҳам бор. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан