Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга келади
23.01.2018 12:23,  
3038

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан икки давлат раҳбари бир-бирларини қутлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Беларусь раҳбари икки давлат ҳамкорлиги кўплаб муҳим йўналишларда изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Александр Лукашенко «ўзаро англашув, ишонч ва ҳурматга асосланган давлатлараро амалий мулоқот бундан кейин ҳам мамлакатларимизни барқарор ривожлантириш ҳамда беларус ва ўзбек халқларининг фаровонлиги йўлида мустаҳкамланиб бораверади», деб ишонч билдирган.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз мактубида мустаҳкам дўстлик ришталари, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш, умумий манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон — Беларусь ҳамкорлигининг бугунги даражасини юксак қадрланишини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз мактубида мустаҳкам дўстлик ришталари, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш, умумий манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон – Беларусь ҳамкорлигининг бугунги даражасини мамлакатимиз юксак қадрлашини таъкидлаган. У ўз сўзида Беларусь раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифини кутаётганини таъкидлаган.

«Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва кўп қиррали ҳамкорлигимизни кенгайтиришга бўлган ўзаро интилиш туфайли биз қисқа фурсатда аниқ натижаларга эришдик», дейилади мактубда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан