Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда ит овчини отиб ўлдирди
23.01.2018 12:27,  
2

Россиянинг Саратов вилоятидаги Краснокутск туманида ит тасодифан Сергей Терехов исмли овчини отиб қўйди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

ОАВлар хабарига кўра, Терехов итларни машина юкхонасидан туширган ва улар ўйнай бошлаган. Итлардан бирининг панжаси ўқланган милтиқнинг тепкисига тегиб кетган, милтиқнинг қўндоғи ер томонга, учи эса овчининг қорин томонига қараган эди. Шундан сўнг Терехов жароҳат билан касалхонага олиб кетилган, бироқ у йўлда вафот этган.

Хабар қилинишича, у ўлимидан олдин шифокорларга бўлиб ўтган воқеани айтиб беришга улгурган. Тез ёрдамни овчининг акаси чақирган. Аканинг овда бирга бўлган ёки йўқлигига аниқлик киритилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан