Қуръони карим лотин алифбосида чоп этилади

23.01.2018 | Ўзбекистон | 2466

Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан таржима ва тафсир қилинган “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси” номли китобини лотин алифбосида чоп этади.

Бу ҳақда Дин ишлари қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий йил 3 январида Шайх Муҳаммад Содиқ асос солган "Ҳилол" нашриёти Қуръони Каримни чоп қила бошлагани хабар қилинганди.

Ўзбекистонда расман нашр этилган илк таржима 1991 йилда "Шарқ юлдузи" журналида босилган шайх Алоуддин Мансурга тегишли Қуръон маънолари таржимасидир.