Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тарихий натижа: Ўзбекистон Жанубий Кореяни енгиб финалга чиқди
23.01.2018 19:27,  
6

Хитой мезбонлик қилаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг финалида Вьетнам ва Ўзбекистон термалари тўп суради.

Мусобақани Қатардан қабул қилиб олинган мағлубият билан бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси, кейинги 4 та беллашувда зафар қучди: Хитой 1:0, Уммон 1:0, Япония 4:0 ва Жанубий Корея 4:1. Қизиқ томони, Вьетнам финалга Ўзбекистонни мағлуб этган Қатарни енгиб, йўлланма олди. Ўзбекистон эса турнирни Вьетнамни ютиш билан бошлаган Жанубий Кореяни таслим қилиб, финалгача етиб келди.

Беллашувда ҳисобни очиш ўзбекистонлик футболчиларга насиб қилди. «Қўқон-1912» Мессиси сифатида кўриладиган Жавоҳир Сиддиқовнинг пасидан сўнг, «Пахтакор» ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бироқ Равшан Ҳайдаров шогирдлари ҳисобдаги устунликни сақлаб қола олмади ва 58-дақиқада ўз постидан гол ўтказиб юборди.

Шунга қарамай, қолган дақиқалар давомида ўзбекистонлик футболчилар ўйинда тўлиқ устунлик қилди. Айниқса, кореялик футболчилар майдонда бир киши кам бўлиб қолгач, улар майдон марказидан чиқишга қийналиб қолди. Бироқ кетма-кет ҳужумлар голга айланмади ва асосий вақт дуранг билан якунланди.

Шу тариқа ҳакамлар 15 дақиқадан иккита қўшимча тайм белгилашга мажбур бўлди. Унинг 6-дақиқасида «Насаф» аъзоси Азиз Ғаниев ўзининг аниқ зарбаси билан ўзбекистонлик футболчиларни ҳисобда иккинчи бор олдинга олиб чиқди. Кейинроқ Ҳамдамовнинг аниқ пасини Яхшибоев голга айлантирди. Бу голларга кореяликлар жавоб қайтара олмади ва Ўзбекистон U23 термаси учинчи бор ўтказилаётган Осиё Чемпионатида илк бор финалгача етиб борди.

Осиё Чемпионати U23
Ярим финал

Жанубий Корея — Ўзбекистон 1:4
Голлар: Забиҳулло Ўринбоев, 33 (0:1). Хванг Хюн Су, 58 (1:1). Азиз Ғаниев, 96 (1:2). Жасур Яхшибоев, 109 (1:3). Акром Комилов, 120 (1:4).
Ўзбекистон: Ботирали Эргашев — Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Аббос Отахонов (Дониёр Нарзуллаев, 95), Азизжон Ғаниев, Одил Ҳамробеков, Жасурбек Яхшибоев, Забиҳилло Ўринбоев, Жавоҳир Сиддиқов (Бобур Абдухолиқов, 113), Достон Ҳамдамов, Достон Турсунов.
Четлатиш: Жанг Юн Хо, 75 (К).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан