Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳукумати Ақтўбедаги каби фожиа такрорланмаслиги учун чоралар кўришни бошлади
24.01.2018 00:03,  
9

Ўзбекистон ҳукумати йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирларга доир қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган фожиали воқеалар такрорланишига йўл қўймаслик, давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Қарорга кўра, чегарадош давлатлар билан халқаро йўлларда мунтазам автобус қатновлари ташкил этилади.

Чегарадош давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний ташиш, улар иштирокида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида борган мамлакатда автотранспорт воситаларида хавфсизлик стандартлари ва талабларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик таъминланади.

Борган мамлакатидаги рўй берган ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларга хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари томонидан шошилинч ёрдам кўрсатиш механизми ишлаб чиқилади.

Авиация ва темир йўл транспортида йўловчиларни ташиш учун чипталар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг буюртманомалари бўйича имтиёзли тарифлар бўйича расмийлаштириш назарда тутилган Идоралараро битим тасдиқланади.

Бир ой муддатда чартер қатновларни амалга ошириш, ҳаракатдаги темирйўл таркиби сони, шу жумладан, плацкарт вагонлар улушини кўпайтириш, бюджети паст бўлган хорижий авиа- ва темирйўл компаниялари, жумладан, «Россия темир йўллари» билан ҳамкорлик масалалари бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилади.

2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб, йўловчилар билан давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган автобуслар ва микроавтобуслар йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан