Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳарорати 18 даража совуқ бўлиши кутилмоқда
24.01.2018 12:52,  
16

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, республикада 25-28 январь кунлари об-ҳаво башорати маълум қилинди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 26 январда кечаси 3-8о совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ; 27 январда кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ; 28 январда кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ; 26 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 27 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ; 28 январда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 25 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади; 26-28 январда кечаси 13-18 даража совуқгача, кундузи 5-10 даража совуқгача пасаяди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ; 26 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 27 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ; 28 январда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 27-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-26 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 27 январда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 28 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-26 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади; 27-28 январда кечаси 3-8 даража совуқгача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқгача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 январда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади, 26-28 январда кечаси 12-17 даража совуқгача, кундузи 5-10 даража совуқгача пасаяди.

Ўзбекистон ФВВ томонидан бўрон бўлиши ҳақида огоҳлантириш берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан