Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев дори воситаларини арзонлаштириш бўйича янги қарорни имзолади
24.01.2018 12:54,  
17

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 январь куни "Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Унга кўра, корхонанинг ўзи томонидан тайёрланган доривор моддалар (субстанциялар) ва бутловчи буюмлардан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш тўлиқ технологик цикл бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2018 йил 1 мартга қадар дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб топиш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш технологик аудитдан ўтказилади.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича, шунингдек, маҳаллий маҳсулотлар орасида муқобили бўлмаган "in bulk" маҳсулот асосида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга давлат харидларида иштирок этишда хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг худди шундай маҳсулоти қийматидан 20 фоиз миқдорида нарх преференциялар тақдим этилади.

2018 йил 1 февралга қадар хорижий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтиш ҳужжатларига уларнинг аризасига мувофиқ йиғим ундирмаган ҳолда "in bulk" маҳсулотнинг ўрами ва маркировкаси ҳақидаги маълумотни кўрсатишга оид қисмига ўзгартириш киритади.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга "in bulk" маҳсулот асосида тайёрланган маҳсулотлар қисмига, рўйхатдан ўтган худди шундай маҳаллий маҳсулотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар 2019 йил 1 январга қадар сақлаб қолинади.

Президент қарорининг яна бир муҳим банди — Бош прокуратура Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда бир ой муддатда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг муомаласи ва ишлаб чиқарилиши юзасидан танқидий ўрганиш ўтказилиб, уларни тартибга солиш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан