Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Прокуратура юқори маошли лавозимларга ишчи қидирмоқда
24.01.2018 12:56,  
14

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказига қўйидаги лавозимларга номзод талаб этилади, деб хабар қилди прокуратура матбуот-хизмати.

Креатив муҳаррир — креатив ечим ва тезкорлик, шарх, репортажлар тайёрлашда ва интервью ҳамда "давра суҳбат"лари ўтказишда таҳлилий ёндашув; матнлар, интервью ва суҳбатларни таҳрир қилиш; тилларни мукаммал билиш; тележурналистика соҳасида малакали тажрибага эга бўлиш; компьютер саводхонлиги — ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. сўмдан 4 млн. сўмгачани ташкил қилади.

Мухбир — лавҳалар тайёрлаш жараёнини мукаммал ўзлаштириш; адабий таҳрир малакасига эга бўлиш; ўз фикрларини тўғри ифода этиш, саволномалар тузиш, кадрда ва кадр ортида ишлай билиш; ахборот материалларини тайёрлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш; муҳбирлик фаолиятида етарли тажрибага эга бўлиш; компьютер саводхонлиги — ойлик иш ҳақи миқдори 2 млн. 300 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўмгачани ташкил қилади.

Телебошловчи — санъаткорлик ва импровизация маҳорати; кадрда ва кадр ортада ишлаш қобилияти; бекамикўст талаффуз ва сухандонлик хусусиятларига эга бўлиш; оммавий тадбирлар ва телевидениеда чиқиш тажрибаси; компьютер саводхонлиги — ойлик иш ҳақи миқдори 2 млн. 300 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўмгачани ташкил қилади.

Мурожаатлар [email protected] электрон манзили бўйича қабул қилинади.

"Ёнингизда паспорт ва резюме бўлиши шарт. Номзодлар билан суҳбат 2018 йил 24 январь куни соат 18.00 да Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биносида ўтказилади", — дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан