Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда 58 нафар Ўзбекистон фуқароси қутқариб қолинди
24.01.2018 13:50,  
4

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида Ўзбекистон фуқаролари ўтирган автобус қутқариб қолинди. Павлодар ҳокимлиги маълумотларига кўра, автобус Тошкентдан Красноярскка қараб кетаётган эди. Транспорт воситаси совуққа дош бера олмасдан, Шидерти қишлоғи яқинида ишдан чиққан. Бу пайтда автобусда 57 йўловчи ва ҳайдовчи бўлган.

Одамлар совуқда қолган транспорт воситасидан эвакуация қилиниб, Шидерти қишлоғи исиниш пунктига жойлаштирилган. Йўловчилар исиниб олгач, улар автобусда Павлодарга жўнатилган. У ерда барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган йўловчилар ва ҳайдовчи автобус паркининг иссиқ биносига киритилган, уларга иссиқ овқат ва тунаш учун жой ажратилган.

Павлодар ҳокими аппарати бўлим бошлиғи Ризабек Аширбековнинг сўзларига кўра, йўловчилар орасида бир аёл бор.

Қутқарувчилар таъкидлашича, яқин орада аҳоли пункти бўлмаганида автобус йўловчиларини совуқ урган бўларди.

«Айни пайтда носоз автобус таъмирланмоқда. Тузатилгач, у ўз йўлида давом этиши мумкин. Маҳаллий полиция хизмати ходимлари уни Россия билан чегарагача кузатиб қўяди», — деди Аширбеков.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан