Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Каримберди Тўрамурод: Фарғонадан янги Фиръавн чиқибди!
24.01.2018 14:37,  
99

Ҳурматли президентимиз Шавкат Миромонович!

Сиз ҳокимларга эркинлик бердингиз. “Энди менинг кўрсатмамсиз биров ҳокимни қамай олмайди, уларга қарши жиноий иш қўзғата олмайди, улар менинг жойлардаги вакилларим”, дедингиз. Буни ўзларича тушунган айрим ҳокимлар энди Худоликни даъво қила бошлади. Ана, биринчиси Фарғонадан чиқибди.

52 ўзбек тириклай ёниб кетганидан Сиз ҳам, бутун Ўзбекистон халқи ҳам изтиробга тушиб, мотам ичида турган бир ҳолатда, президент бўла туриб, Сиз ҳам ўзингизни бу фожеада айбдор сезиб, “Ўзимга кела олмаяпман. Наманганга борсам, уларнинг ота-оналарига нима деб жавоб бераман? Агар оёғимиз ердан узилмай ишлаганимизда, бундай ҳодисалар рўй бермасди. Бу воқеадан сўнг бутунлай ўзгардим, энди бошқача фикрлайман”, деб турганингизда Фарғона вилояти ҳокимининг сўзларига қаранг, у бутун бошли Тошлоқ тумани аҳолисини ҲАРОМИга чиқарибди. Фарзандларидан жудо бўлиб, юрак бағри куйиб ўтирган ОНАларни бузуққа чиқарибди. У буни шунчаки айтгани йўқ, жўраларининг даврасида айтгани йўқ, кайф устида ҳам айтгани йўқ, ҳар бир туман фаоллари кўриб ўтирган вилоят бўйича ўтказилган видеоселекторда айтибди! Демак, бунга асоси, далили, исботи бор! Бутун бошли бир туман аёлларини бузуқ дедими, демак шуни аниқ билади. Бир туман аҳолисини ҲАРОМИ дедими, буни ҳам аниқ билади.

Энди Тошлоқ туманидан бирор кишини Ҳажга юбормас эмиш!
Энди Тошлоқ туманидан бирор кишини четга чиқармас эмиш!
Буни ҳатто Сиз таъқиқламагансиз! Демак, Фарғона вилоятининг ҳокими ўзини Сиздан ҳам устун қўймоқда.
Фарғона вилояти ҳокими ўзини Фиръавн санаб, Худоликни даъво қилмоқда.

Олдинроқ бу ФИРЪАВНнинг тиббиёт соҳаси раҳбарларини ҳам ҲАЙВОНЛАР деб атаб, «калласини сапчадай узиб ташлаш»ни иддао қилган эди.

Ҳурматли Шавкат Миромонович! Тошлоқ тумани аҳолиси, тўққиз фарзандини тупроққа топширган ОНАЛАР ҳам сизнинг фуқароларингиз бўлса, уларни ҳимоя қилинг! Уларнинг ор-номусини, шарафини ҳимоя қилинг! Бутун бошли туман аҳолиси ҲАРОМИ бўлиши, бутун бошли туман АЁЛЛАРИ бузуқ бўлиши мумкин эмас! Бу муҳтарам АЁЛ зотига ҳақорат! Бу миллатга ҳақорат!

Тошлоқ туман ҳокимига “Мард бўлсанг, чиқиб, ўзингни ёқ!” дейиши нимага олиб боришини яхши биласиз. Орияти қўзиб, Тошлоқ тумани ҳокими ўзига ўт қўйса, кейин бошқа туманларнинг ҳокимлари ўзини ёқса, дунё бизга нима дейди-ю, Сиз дунёга нима дейсиз? Аммо унда бир нима деганингизда ҳам жуда кеч бўлади. Шунинг учун кеч бўлмасдан, Фиръавн Худо бўлиб кетмасдан, Сизнинг ҳам шаънингизга доғ туширмасдан уни тахтидан олинг!
Ўз фуқароларини ҲАРОМИга чиқарадиган, АЁЛЛАРИни бузуққа чиқарадиган одам ҳоким бўлишга лойиқ эмас!

У азадор ўзбек халқининг нафратига учраб бўлди. Эндиги қарор Сиздан!
Буни биргина Тошлоқ тумани аҳолиси эмас, Сизга умид кўзини тиккан, Сизга ишонган, Сизни эҳтиром қилган ўзбек халқи кутиб турибди.

Каримберди Тўрамурод, ёзувчи

Манба: fayzbog.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан