Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда яна бир даҳшатли автоҳалокат: бир киши вафот этди, уч киши жароҳатланди
24.01.2018 21:12,  
2

Тошкентнинг Юнусобод туманида рўй берган автоҳалокатда бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради шаҳар ИИББ.

Айтилишича, 22 январь куни Мойқўрғон кўчасида жойлашган «Шифо-нур» тиббиёт маркази қаршисида BMW хайдовчиси маст ҳолатда руль бошқарувини юқотиб йўл четидаги дарахтга урилган. Натижада йўловчи — 1996 йилда туғилган эркак жойида вафот этган.

1978, 1997 ва ва 1987 йилларда туғилган уч эркак йўловчи бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан