Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Владимир​ Путин Россия мусулмонларининг халқаро фаолиятини юқори баҳолади​
25.01.2018 09:45,  
13

Россия президенти Владимир Путин Бошқирдистонга ташрифи доирасида Уфа жоме масжидида бўлди. Путин Россия мусулмонларининг марказлашган диний ташкилотлари олиб бораётган халқаро фаолиятга юқори баҳо берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Мусулмонларнинг марказий диний бошқармаси раиси, муфтий Талғат Тожиддин Путинга Россиядаги энг қадимий ислом ибодатхоналаридан бири саналадиган, 1830 йилда қурилган масжид тарихи ҳақида ҳикоя қилиб берди. Ҳозирда бу ерда Россия ислом академияси ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Муфтий Россия президентига 2000 йилда Бошқирдистонда 16 та масжид бўлган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 1200 тага етганлигини маълум қилди.

«Буни эшитиш жуда ёқимли. Бу бизда бошқа анъанавий динлар қатори ислом ҳам ривожланиб бораётганини кўрсатади», — деди Россия президенти.

«Халқаро фаолиятга келадиган бўлсак, менинг фикримча, бу жуда қизиқарли, жуда тўғри йўналиш. Сизларга ёрдам ва қўллаб-қувватлов борасида бекорга мурожаат қилмайман, бу бизнинг бошқа давлатлардаги маърифий ишларимизга алоқадор», - дея айтиб ўтди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан