Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Британия икки томонлама солиққа тортмасликка келишиб олишди
25.01.2018 17:33,  
6

Чоршанба куни Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия ва Ирландия қироллиги орасида икки томонлама солиққа тортишдан воз кечиш ва солиқдан қочишни олдини олиш ҳақидаги Конвенцияга киритилган ўзгариш ва қўшимчалар Протоколини имзолаш расмий маросими бўлиб ўтди.

Ушбу Конвенциянинг ўзи Ўзбекистон ва Буюк Британия орасида бундан 24 йил олдин — 1993 йил 15 ноябрда имзоланган эди.

Британия томонидан ушбу ҳужжат Молия вазири ўринбосари, Солиқ ва Божхона хизмати раҳбари Мэл Страйд томонидан, Ўзбекистондан эса — Молия вазири ўринбосари, Хазначилик бошлиғи Дилшод Саттаров томонидан имзоланди.

Конвенция протоколига халқаро ҳуқуқ талабларига мос келадиган, солиқ шаффофлигини таъминлайдиган янги бандлар киритилди. Ҳужжатда, шунингдек, икки мамлакат солиқ органлари орасида маълумот алмашишнинг самарали механизмларини кенгайтириш, солиқдан қочиш ва бошқа молиявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган.

Шу билан бир вақтда халқаро шартнома Ўзбекистон ва Британия орасида савдо-иқтисодий ва инвестициялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Суҳбат давомида Мэл Страйд бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни, жумладан молия ва банклар тизимидаги янгиликларни юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Британия томони ва ишбилармон давралари Республикада юз бераётган ижобий ўзгаришлардан ҳамда янги имкониятлар пайдо бўлаётганидан руҳи кўтарилган.

Томонлар Молия соҳасида хорижий сармояларни жалб қилган ҳолда, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкниятларини муҳокама қилишди.Шунингдек юқори малакали кадрлар тайёрлашда Британия ОТМлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан