Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги яна 280 та чорраҳа кузатув камералари билан жиҳозланади
26.01.2018 14:08,  
8

Тошкентдаги яна 280 та чорраҳа кузатув ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишларини қайд этиш камералари билан жиҳозланади. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси «Компьютер маркази» бўлими бошлиғи подполковник Шуҳрат Муродов маълум қилди. 2018−2020 йилларга мўлжалланган дастурда камералар билан таъминланган чорраҳалар қамровини кенгайтириш кўзда тутилган.

Айни пайтда камералар фақатгина светофорнинг қизил чироғидан ўтиш ва тезликни меъёридан оширишни қайд этмоқда. Шуҳрат Муродовнинг сўзларига кўра, яқин вақтларда бошқа қоидабузарликларни ҳам қайд этишни йўлга қўйиш мўлжалланаётгани йўқ.

Қоидабузарликларни қайд этишнинг автоматлаштирилган тизими 2017 йил 15 март ойидан буён Тошкентдаги 115 та чорраҳада ишлаб келмоқда. Биринчи кунларда 8000 дан ортиқ қоидабузарликлар аниқланган бўлса, айни дамда улар сони ҳафтасига 2000 тадан камроқни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан