Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия икки ой муддатга Тожикистон фуқароларига мамлакатга киришга таъқиқ қўйди
26.01.2018 14:25,  
2

Россия 14 июндан 15 июл санасига қадар мамлакатнинг 11 та стадионларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати бўсағасида Тожикистон фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлади. Тақиқ муддати 25 майдан бошланади ва 25 июлга қадар давом этади. Бу ҳақда Тожикистон Меҳнат вазирлиги хабар берган.

"Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги мамлакат аҳолисидан Футбол бўйича жаҳон чемпионати-2018 ўтказиладиган давр оралиғида, имкони борича Россиянинг қатор шаҳарларига бормасликни сўрайди, — дейилади хабарда.

Кўрсатилган муддатда Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Казань, Калининград, Қуйи Новгород, Ростов-Дон, Самара, Саранск ва Сочи шаҳарларига кириб келган фуқаролар бир сутка муддатда миграция учетига туришлари шарт.

"Ушбу талаб нафақат Тожикистон фуқаролари, балки юқорида номи тилга олинган Россия шаҳарларига кириб келувчи барча чет элликларга тегишли ва Жаҳон чемпионати-2018 хавфсизлигини  таъминлашга қаратилган", — деб таъкидлаган вазирлик.

Футбол бўйича 2018 йилги чемпионат — ФИФА томонидан ўтказилаётган 21-жаҳон чемпионатидир, унинг бир қисми Россия шаҳарларида 14 июндан — 15 июл санасига қадар ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан