Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги валюта қора бозори: 900 дан ортиқ валюта ҳуқуқбузарлиги фош этилди
26.01.2018 14:28,  
3

Тошкентда 2017 йил бошидан буён бозорлар, савдо мажмуалари ҳудуди ва одамлар тўпланадиган бошқа жойларда ўтказилган тезкор-профилактика тадбирлари давомида 900 дан ортиқ валюта ҳуқуқбузарлиги фош этилди. Бу ҳақда шаҳар прокуратураси бўлими раҳбари Бобир Деҳқонов 25 январь, чоршанба кунги брифингда маълум қилди.

2017 йилда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти шаҳар бошқармаси 818 та валюта ҳуқуқбузарлигини аниқлади.

102 та жиноий иш, улардан 74 таси Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш), 25 таси 176-модда (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва учтаси ЖКнинг бошқа моддалари билан қўзғатилган. Бундан ташқари, 716 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган ва 1 258 та профилактик суҳбат ўтказилган.

Жорий йилда 91 та валюта ҳуқуқбузарлиги аниқланиб, улар бўйича 11 та жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан