Ўзбекистоннинг ўз сунъий йўлдоши бўлади

26.01.2018 | Ўзбекистон | 3832

25 январь куни Халқаро пресс-клубда «Давлат дастури-2018»: Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги босқичи» мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтди.

Яқин келажакда Ўзбекистон ўз сунъий йўлдошини учиради. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилган.

“Бу олдимизда турган стратегик йўналишлардан бири. Сабаби бизда аэрокосмик тадқиқотлар йўқолиб кетган эди. Давлат раҳбари ўз мурожаатномасида ҳам бу ҳақда жуда тўғри айтди. 25 йил давомида бу соҳада фаолият олиб бормадик ва аэрокосмик ҳудудимизда бизда эгалик йўқ. Шундан келиб чиқиб, бу соҳада ҳозир стратегик режалар ишлаб чиқиляпти, қўйиладиган энг катта қадамлардан бири – яқин вақтлар ичида ўзимизнинг сунъий йўлдошларимизни учирамиз. Ўзбекистоннинг аэрокосмик ҳудудида сунъий йўлдошларимиз бўлади”, - дея айтиб ўтган вазир.

Тадбирда Ўзбекистон қачондан ўз сунъий йўлдошига эга бўлиши, бу борада кимлар билан музокаралар олиб борилаётганига ойдинлик киритилмаган.