Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






KFC Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошламоқда
27.01.2018 17:00,  
20

Товуқ гўштидан тайёрланган овқатларга ихтисослашган тезкор хизмат кўрсатиш ошхоналар халқаро тармоғи Ўзбекистон бозорига чиқмоқда  ва ушбу муносабат билан кадрлар изламоқда, деб хабар қилди spot.uz саҳифаси.

Хусусан hh.ru сайтида жойлаштирилган вакансияларга кўра, KFC Тошкентда ресторан директори, директор ёрдамчиси ва менежер лавозимларига кадрлар изламоқда.

KFC— Kentucky Fried Chicken (Кентакки штатидан қовурилган жўжа)- ресторанлар сони бўйича бугунги кунда дунёда “McDonald’s”дан кейин  иккинчи ўринни эгаллаган.

KFC Ўзбекистонда International Foodchain ташкилоти билан ҳамкорлик қилиши хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, американинг Yum! Brands, Inc. rорпорацияси дунёда оммавий бўлган 3та тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғини ўз ичига олган —KFC, Taco Bell,Pizza Hut. Компания 110 мамлакатда 42,7 минг ресторанларни назорат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан