Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиялик депутатлар Москвада Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилишига қарши эканликларини билдиришди
27.01.2018 17:08,  
18

Москва шаҳрининг Якиманка округи депутатлар кенгаши ҳайкалларни ўрнатиш ва кўчириш масалалари бўйича маҳаллий референдум ўтказишни режалаштирмоқда.

Якиманка округи депутатлари 18 март куни президент сайлови бўладиган кунда — маҳаллий референдум ўтказишни белгилашди. Депутатлар фуқаролардан бир нечта масалалар бўйича сўров ўтказилади: жумладан, Калужск майдонидан Ленин ҳайкалини кўчириш ҳамда Москвадаги Ислом Каримов ҳиёбонида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкалини ва фаввора ўрнатиш масалалари бўйича сайлов ўтказилади.

Москва монументал санъати бўйича комиссияси раиси ўринбосари Лев Лавренов ушбу таклифларга салбий фикрда эканлигини билдирди.

"Каримов ҳайкали масаласи бўйича — бу шубҳали ташаббусдир. Не у Москвада туриши керак? Билмадим. Ташаббусчилардан бошқа яна ким уни билади?", — деб таъкидлади Лавренов.

Шунингдек, у Ленин ҳайкалини Калужск майдонидан "Музеон" ҳиёбонига кўчириш масаласига ҳам салбий муносабат билдирди.

"Мени назаримда, қонуний референдумни ўтказишнинг ягона йўли унинг президентлик сайловлари билан уйғунлаштириш зарур, чунки "Москва шаҳар референдуми тўғрисида" ги қонунга биноан референдум фақат сайловчилар сонининг 50 фоизидан ошган тақдирда амал референдум ўтган ҳисобланади. Президент сайлови мамлакатдаги барча бўладиган сайловлардан кўра аҳоли кўпроқ келишини инобатга олиб, биз референдумни президентлик сайловлари билан бирлаштиришга қарор қилдик", — деб таъкидлади РИА Новостига округ раҳбари Андрей Морев.

Моревнинг сўзларига кўра, 2017 йил декабрь ойининг ўзида округ маҳаллий бюджетига ушбу сайловни ўтказиш мақсадида 500 минг рубл ажратиш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан