Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки иссиқликни таъминлаш тизими учун 140 млн доллар ажратди
27.01.2018 17:27,  
5

Жаҳон банки Директорлар Кенгаши Ўзбекистон Ҳукуматига республиканинг бешта шаҳрида иссиқликни таъминлаш тизимини замонавийлаштириш учун 140 млн доллар кредит ажратди, деб хабар қилди халқаро ташкилот ваколатхонаси.

"Марказлашган иссиқлик тизимини замонавийлаштириш лойиҳаси" кеча тасдиқланди ва 140 млн доллар миқдорида Жаҳон банкининг Халқаро ривожланиш ассоциацияси томонидан молиялаштирилади", — дейилган ваколатхона хабарида.

ЖБ маълумотига кўра, "Марказлашган иссиқлик тизимини замонавийлаштириш лойиҳаси"  Ўзбекистоннинг бешта шаҳри: Тошкент, Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Чирчиқ шаҳарларида  куп хонадонли уйлар аҳолисини иссиқлик ва иссиқ сув билан таъминлашни яхшилайди.

"Лойиҳа шунингдек ушбу соҳада амал қилаёган норматив-ҳуқуқий базани ривожлантиришга ва соҳадаги корхоналар фаолиятининг самарадорлигини оширишга ҳам хизмат қилади", — дейилган ЖБ хабарида.

2016 йилнинг июль ойида ЖБ Ўзбекистонда 2016 —2020 йилларда амалга оширилиши керак бўлган 27 та устувор йўналишлардаги лойиҳалар учун 3 млрд $ дан ортиқ маблағни заҳира қилиб қўйган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1995 йилда Жаҳон банкига аъзо бўлган эди. Ўтган давр мобайнида ЖБ Ўзбекистонга 3 млрд доллар кредит ажратди. Ушбу маблағлар хусусийлаштириш, молия, қишлоқ хўжалиги, электр энергетикаси, ижтимоий, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида 36 та лойиҳани амалага оширишга сарфланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан