Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Осиё чемпионларини Тошкентда халқ ва Бош вазир муносиб кутиб олдилар
29.01.2018 01:47,  
8

28 январь куни "Ўзбекистон" меҳмонхонасида Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси спортчиларни шарафлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди. 

Шу муносабат билан бу ерга Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари, яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари йиғилди.

Ўзбекистон футболчилари 1994 йил Хиросимада ўтган Осиё ўйинларида ва 2011 йил Эронда ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган эди.

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков ОФК томонидан мусобақанинг энг фойдали футболчиси, деб топилди. Унга Тойота компанияси томонидан 20000 АҚШ доллари миқодорида мукофот пули берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Осиё чемпионатида улкан ғалабага эришган ёш футболчиларга ўзининг самимий табригини йўллаб, уларнинг қўлга киритган натижасига қуйидагича таъриф берди:

"Сизлар қўлга киритган мислсиз бу ғалаба бутун халқимизга чексиз қувонч бағишлаб, Ўзбекистон ёшларининг қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор кўрсатди. Бу улкан зафар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиздаги миллионлаб ёшларни мардлик ва матонат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга улкан ҳисса қўшади.

Эл-юртимиз сизлар каби мард ва жасур, фидойи ўғлонлари билан, юртимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари билан фахрланади".

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.

Шу куннинг ўзида чемпионларимизга Президентимиз совғаси — автомобиллари топширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан