Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebookдаги “Адночилар” гуруҳи тузилганига бир йил тўлди
29.01.2018 06:15,  
11

Бир йил муқаддам Facebook ижтимоий тармоғида “Адночилар” (Аднўчилар) номли гуруҳ ташкил этилган. Гуруҳ аъзолари ўтган вақт мобайнида олти юзга яқинлашди.

Гуруҳ фаоллари, асосан, “Одноклассники” тармоғида нашр этилган хатога бой матнлар ва суратларни кулги остига олиб, муҳокама қилишади. Ёзилмаган қоида бўйича изоҳ ва постлар адноча услубда, яъни Шни W, Ўни 6, Чни 4 билан ифодаланади.

Гуруҳ пешлавҳасига “Эмас осон бу гуруҳ ичра турмоқ, Аднўчи панжасига панжа урмоқ”, деб ёзиб қўйилган.

Гуруҳнинг бир йиллигига бағишланган табрикномада “Arginal adn64lar kamayip faqat bzga 6xwaganlari qolsn! Onasini xurmat qganla kilas bosn!” деган ҳазиломуз тилак чоп этилган.

“Одноклассники” ижтимоий тармоғи ўзбекистонликлар орасида кенг оммалашган тармоқ саналади. Осон ва қулайлиги учун 2 млндан зиёд ўзбекистонлик тармоққа аъзодир. Facebookнинг ўзбекистонлик аъзолари бундан беш баробар кам.

Бироқ, “Одноклассники” тармоғидаги аксарият пост ва изоҳлар шевада ва хатоларга бой тарзда ёзилиши зиёлилар орасида кўп бора муҳокама этилган, мақолалар ёзилган. Бу ҳолат ҳатто чет элликлар диққатини тортгани ҳақда Sof.uz икки йил муқаддам хабар эълон қилган.

Гуруҳ ташкилотчиси Дилшод Одилов ўзбек, рус, инглиз тилларини билади. Нафақат у, гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам имло ва саводхонлик даражаси яхши, бирок гуруҳда “адноча” услубда ёзилади ва бу бошқаларда кулги уйғотади.

Гуруҳда бир талай ижодкорлар ва телебошловчилар ҳам фаолдир. Гуруҳ баҳона улар биргаликда йиғилиб ўтиришади ва кичик танловлар ташкил этишади.

Аслида муаммони кўрсатиш учун камчилик объектининг образига кириб гапириш ўзбек ижодкорларига Абдулла Қодирийнинг Калвак Махзуми ва Тошпўлат Тажангидан мерос.

Гуруҳда чоп этилган “адноча” расмларни томоша қилинг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан