Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек-қирғиз чегарасида нохуш ҳодиса юз берди
12.04.2017 17:52,  
26

Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ўзбек-қирғиз чегараси яқинида юз берган ҳодиса маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон.

МХХ ДЧҚҚ матбуот хизматининг хабар беришича, 11 апрель куни соат 19:00 атрофида Фарғона вилоятининг Сўх тумани орқали "Қизилқиёқ-Бўзадир" транзит автойўлида, Ўзбекистон чегарачилари хизмат вазифасини ўтаётган назорат пости яқинига AUDI машинаси келиб тўхтайди. Уни Боткен чегара отрядининг "Бўз-Адир" чегара заставаси бошлиғи, катта лейтенант Э.Асқарбеков маст ҳолда бошқараётган бўлган.

"У қўпол тарзда ва ҳақоратлар билан Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларидан ушбу ҳудудни тарк этишларини ноҳақ равишда талаб қилади. Чегара хизматчилари Асқарбековга унинг бу талаби ноўринлигини тушунтиришга ва вазиятни мураккаблаштирмасликка уринишади. Бироқ Асқарбеков Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисини маҳкам ушлаб ўзи билан Қирғизистон ҳудудига олиб ўтишга уринади", — деб хабар қилди матбуот хизмати.

Ҳавога огоҳлантирувчи ўқ отилганидан сўнг вазият юмшатилди. Қирғизистон Республикаси билан аҳил қўшничилик муносабатлари инобатга олиниб, юқорида тилга олинган ҳарбий ҳибсга олинмади ва ўз ҳудудига қайтиб ўтиб кетди.

Ўша куннинг ўзида Боткен чегара отряди вакиллари билан ташкиллаштирилган учрашувда қирғиз томони Асқарбековнинг ҳаракатлари ноқонуний эканлигини тан олмади ва уни ҳар томонлама оқлашга ҳаракат қилди. Бундан ташқари, ўзбек куч тузилмаларининг маълумотларига қараганда, қирғиз томони Асқарбековнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги юзасидан экспертиза ўтказишдан бош тортди.

"Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси қирғизистонлик ҳамкасбларини қўл остидаги хизматчиларининг ҳаракатларини холисона баҳолашга ва бундан кейин бундай иғвогарлик ҳаракатларига йўл қўймасликка чақиради", — дея баёнот берди МХХ ДЧҚҚ матбуот хизмати.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан