Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов Британиядан сиёсий бошпана сўради
30.01.2018 13:35,  
65

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта набираси, Гулнора Каримованинг ўғли, 25 ёшли Ислом Каримов Буюк Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда Би-Би-Си Ўзбек хизмати кичик Ислом Каримовнинг Лондондаги адвокатига таянган ҳолда хабар берди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон биринчи президентининг набираси камида бир ой муқаддам сиёсий бошпана бўйича мурожаат билан чиққан.

Бу хабар ҳақида қайта-қайта батафсил сўралганида, Ислом Каримов жавоб бермади. Би-би-си манбасига кўра, унга адвокати АҚШдан бошпана сўрашни тавсия қилган, аммо у Британияни танлаган.

Ўзбекистон биринчи президентининг катта набираси кичик Ислом Каримов айни дамда Буюк Британияда истиқомат қилади. Гулнора Каримова эса ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ҳибсда.

Ўтган йил июлида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова 2015 йилда солиқ тўлашдан бош тортиш айби билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинганини билдирганди.

Прокуратура, шунингдек, унга қарши олиб борилаётган иккинчи жиноий ишга биноан Гулнора Каримова 1 миллиард 942,8 миллион долларлик (қарийб 2 миллирадлик доллар) хорижий валютани яширишда гумонланаётгани ва у бошқарган гуруҳнинг 1,5 миллиард долларга яқин маблағи 12 та хорижий давлатда аниқлаштирилганини билдирган.

Би-би-си ўтган йил Ислом Каримовнинг Лондондаги энг қимматбаҳо меҳмонхоналардан бири - 45 Park Lane меҳмонхонасида яшаб келаётганига гувоҳ бўлганди. Бадавлат ва машҳур мижозлари билан ном чиқарган бу меҳмонхонада бир тун қолишнинг нархи оддийроқ хона учун 777 доллар, ҳашаматлиси учун эса 4304 доллар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан