Фотогалерея: Самарқандда Ислом Каримов мақбара мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

30.01.2018 | Ўзбекистон | 4206

30 январь куни Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатимиз жамоатчилиги вакиллари, юртимизнинг барча ҳудудларидан келган фаоллар, нуронийлар, ёшлар иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. 

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди. 

Меҳнат фахрийси Тўлқин Аҳмаджонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Хосият Бобомуродова, Самарқанд шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси Олимжон Ғафуров, Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова ушбу мажмуа давлатимиз ва халқимизнинг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бўлган юксак ҳурмат-эҳтироми сифатида қутлуғ зиёратгоҳ бўлишини таъкидлади. 

Тадбир иштирокчилари мақбарани зиёрат қилиб, гуллар қўйдилар. 

Маросимдан сўнг давлат раҳбари Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди. Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида ташкил этилган эҳсон ошида иштирок этди. 

Шу куни Ислом Каримов мақбара мажмуасига Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган фаоллар, кенг жамоатчилик, турли идора ва ташкилотлар вакиллари, Самарқанд вилояти аҳолиси томонидан гуллар қўйилди. Биринчи Президентнинг порлоқ хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди. 

Фото