Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳисоблагич бўлмаган ҳолларда тўлов 2 баравар олиниши мумкин
31.01.2018 14:16,  
11

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг "Сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлар тарифларини қўллашни белгилаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилган.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, ҳисоблагич бўлмаган ҳолатларда истеъмолчилар сув учун тўловларни тасдиқланган тариф бўйича 2 баравар миқдорда тўлаши зарур бўлади.

Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.

Қарор лойиҳаси Молия, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари томонидан тайёрланган.

Ушбу ўзгаришлар 2018 йил 1 июлдан кучга киритиш режалаштирилган.

Порталда қарор лойиҳаси 13 февралга қадар муҳокама қилинади. Қарор 19 февралдан кучга киритиш кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан