Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги уйлардан бирида африка шери топилди
1.02.2018 13:01,  
11

Тошкент вилоятидаги уйлардан бирида африка шери ноқонуний равишда қафасда сақланаётганлиги аниқланди,деб хабар беради "Ўзбекистон 24" телеканали.

Хабар қилинишича, саккиз ойлик шер Тутзор қишлоғидаги янги қурилаётган уйлардан бирида сақланаётганлиги аниқланган. Жонивор хусусий корхонага қарашли қўриқхонада сақланган, лекин корхонадагилар уни олиб кириш ва сақлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни кўрсата олишмаган.

"Йиртқич озиб кетган, оч ҳолда, тумшуғи мажақланган ҳолатда бўлиб, оғир шароитда сақланган. Ярим метрли қафасда унинг ҳаракатланишига имкон бўлмаган", — деди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий инспекцияси вакили.

Африка шери Тошкент ҳайвонот боғига келтирилди. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан