Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия уч йилдан кейин Ўзбекистондан пахта сотиб ололмайди
1.02.2018 13:39,  
2

Россия қишлоқ хўжалик вазирлиги ўсимликшунослик, механизациялаштириш, кимёлаштириш ва ўсимликларни муҳофаза қилиш департаменти директори Пётр Чекмарёв уч йилдан кейин Россия Ўзбекистондан пахта сотиб ололмай қолиши туфайли, ўзи пахта ишлаб чиқаришни бошлашини айтди, деб ёзади «Газета.ru».

«Бизда пахта ишлаб чиқариш бўйича ишлар бошланяпти, бу янги экин, биз бунга тайёр бўлдик. Айни пайтда технологияга оид барча масалалар кўриб чиқилган, бу йил минг гектарга яқин пахта Астрахан ва Волгоградда экилади», — деди Чекмарёв.

У Россияда пахта ўстириш учун мос тушадиган 200 минг гектар майдон борлигини айтди.

Директор Россия уч йилдан кейин Ўзбекистондан пахта сотиб ололмай қолишини қўшиб қўйди.

«Мен яқинда Ўзбекистонга бориб келдим. Уч йилдан сўнг биз бу ҳудудлардан пахта сотиб ололмаймиз — уларда фаол равишда қайта ишлаш комбинатлари қурилмоқда, ва улар пахтанинг бир тоннасини ҳам бизга сотмайди», — деди Чекмарёв.

Эслатиб ўтамиз, 2017—2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ, 2020 йилга бориб Ўзбекистонда етиштирилган пахта толаси маҳаллий корхоналарда тўлиқ қайта ишланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан