Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шакар нархи ошишининг сабаблари маълум қилинди
2.02.2018 10:02,  
18

2017 йилда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари орасида шакар нархининг ошиб кетиши сабаблари одамларни қизиқтирган масалалардан бирига айланди. Шакарнинг қимматлашуви билан унинг асосида ишлаб чиқариладиган қандолат маҳсулотларининг нархи ҳам кўтарилиши кузатилди. Хўш, шакар ва қандолат маҳсулотлари нархлари ўсишининг асосий сабаблари нимада? Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мутахассислари бунга ойдинлик киритди, деб ёзади ЎзА.

Шакар ва қандолат маҳсулотлари нархлари ўсишининг асосий сабаби ўрганилганда ички ишлаб чиқариш қувватларининг аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш имкониятига эга эмаслиги, шакар маҳсулотига бўлган мавсумий тебранишларни бартараф этиш мақсадида етарли миқдорда шакар хом ашёси импортининг амалга оширилмаганлиги аниқланган.

Маълумот учун, 2017 йилда шакар нархи ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан 28,8 фоизга ошган. 

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида йирик савдо марказлари – супермаркет ва гипермаркетларнинг мавжуд эмаслиги ҳамда товарлар давлат хариди тизимининг етарлича ривожланмагани истеъмол товарлари нархининг ошишида қўшимча сабаблар бўлган. 

Йирик савдо марказлари нархларнинг барқарор сақлаб туришда, иқтисодиётда нақд пул муомаласини тартибга солиш, самарали давлат хариди тизимининг жорий қилиниши эса истеъмол товарлари бўйича мавсумий тебранишларнинг олдини олиш ва шу орқали инфляцияни жиловлаш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан