Андижонлик аёл 23 кунлик чақалоғини сотаётган пайтда қўлга олинди

02.02.2018 | Ўзбекистон | 2639

Марҳаматлик аёл ўз онаси билан тил бириктириб, 23 кунлик гўдагини сотишга уринди, деб хабар қилади Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати.

Улар чақалоқни 4,5 минг доллар ва 4 млн сўм эвазига пуллаётган чоғида Андижон вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган.

Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-модда, 3-қисмининг “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.