Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда паспорт хизматлари кўрсатиш вақтинча тўхтатилади
3.02.2018 13:44,  
2

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, туман Ички ишлар бошқармалари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ҳамда Тошкент шаҳрининг 70 та шаҳар ички бўлимларининг  автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қатор хизматлар кўрсатилиши 2018 йилнинг 5 февраль кунидан 11 февраль кунига қадар вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент ИИББ сайтида хабар берилди.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели 1-берк кўчаси, 5-уй манзили бўйича янги бинога кўчмоқда.

Шу боис, қуйидаги хизматлар кўрсатилиши вақтинча тўхтайди:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва электрон талабнома шакллантириш;

2. Жисмоний шахсларга шахсий идентификация рақамини бириктириш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва электрон талабнома шакллантириш;

3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш;

4. Чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш;

5. Чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш;

6. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида қайд варағини расмийлаштириш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан