Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухородаги масжидлар таҳоратхоналаридан сочиқлар йўқотилмоқда
4.02.2018 11:58,  
22

Ижтимоий тармоқларда тарқалган  хабарларга кўра, Бухоро шаҳридаги масжидлар таҳоратхоналаридаги сочиқлар маҳаллий санэпидстанция буйруғига кўра олиб ташланмоқда. Масъулларнинг фикрича, бу сочиқлар санитария талабларига жавоб бермайди ва касаллик тарқатиши мумкин.

Мамлакатимиз масжидларида намозхонлар таҳорат олгач артиниши учун тоза сочиқлар қўйилиши кўп йиллик анъанага айланган. Хусусан, Тошкент шаҳридаги кўплаб машҳур масжидларда ҳам озода сочиқлар туради. Сочиқлар юз ва оёқ артиш учун алоҳида-алоҳида қўйилади.

Бу сочиқлардан бир марта фойдаланилгач, махсус саватчага ташланади ва кир ювиш машинасида ювиш учун топширилади.

Хўш, масжидда сочиқ бўлмаса, намозхонлар нимага артиниши керак? Бир марталик салфеткаларга ўтилади, деган жавоблар бўлмоқда. Бундай салфеткалар гигиеник жиҳатдан безарардир.

Сочиқлар ўртача 500-1500 сўм туради ва улардан қайта фойдаланса бўлади. Бир марталик салфеткани жорий этиш масжидга қиммат тушиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан