Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурияда Россиянинг Су-25 самолёти уриб туширилди
4.02.2018 13:16,  
5

Шанба куни Суриянинг Идлиб вилоятида Су-25 самолёти уриб туширилди, учувчи қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Шанба куни Россиянинг Су-25 самолёти Суриянинг Идлиб вилоятида уриб туширилди. Учувчи самолётни тарк этишга улгурган, лекин жангарилар билан бўлган жангда қурбон бўлган”, — дейилган вазирлик хабарида.

Россия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган самолёт Идлиб вилоятидаги тинчилик ўрнатиш ҳудуди устидан навбатчи парвоз амалга ошираётган вақтида зарбага учраган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт “Жабҳат-ан-Нусра” томонидан, кўчма зенит-ракета қурилмаси ёрдамида уриб туширилган.

Сўнгги дамда олинган маълумотларга кўра, “Жабҳат-ан-Нусра” жангарилари назорати остида бўлган ҳудудга аниқ нишонга олувчи қурол ёрдамида ёппасига зарба берилган. 

Айни дамда Россия Тинчлик ўрнатиш маркази Туркия вакиллари билан биргаликда россиялик учувчи танасини қайтариш чораларини кўрмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан