Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Алоқабанк" аҳолига автомобиль сотиб олиш учун кредит беради
4.02.2018 13:22,  
62

"Алоқабанк" жисмоний шахсларга бирламчи бозордан GM Uzbekistanнинг расмий дилерларидан автомобиль харид қилиш учун автокредит беради.

Кредит олиш учун автомобиль нархининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда гаров депозити бўлиши талаб қилинади. Кредит муддати 4 йилгача бўлиб, кредит фоизи йиллик 20 фоизга тенг.

Гаров депозити ва кредит фоизларидан ташқари, харидор яна бир харажат қилишига тўғри келади. Яъни 50 млн сўмдан 80 млн сўмгача кредит учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари, 80-120 млн сўмгача кредит учун энг кам иш ҳақининг 7 баравари, 120-150 млн сўмлик кредит учун энг кам иш ҳақининг 9 баравари ва 150 млн сўмдан ортиқ кредит учун энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида комиссия ҳақи олинади.

Кредитни расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади: маҳалладан яшаш жойи тўғрисида (оила аъзолари кўрсатилган ҳолда), иш жойидан ишлаши (лавозими) ва охирги бир йиллик даромади тўғрисида маълумотнома, паспорт, меҳнат дафтарчаси ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, СТИР (ИНН) нусхалари, автомашина нархининг 30 фоизи миқдорида омонат гарови тўланганлиги ҳақида маълумотнома ва GM Uzbekistan расмий дилери билан тузилган олди-сотди шартномаси.

Автокредитлар "Алоқабанк"нинг барча филиалларида берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан