Маст ҳайдовчи ЙҲХБ ходимини уриб юборди

04.02.2018 | Ўзбекистон | 3110

1 февраль куни соат 22:30 да 1982 йилда туғилган «ВАЗ-2107» русумли автомашинанинг маст ҳайдовчиси ва ЙҲХБ ходими иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб ёзади Uznews.

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ Хоразм вилоятининг Хива шаҳридаги А.Темур кўчасида содир бўлган. Маст ҳолатдаги ҳайдовчи “ВАЗ-2107” русумли автомашинасида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига тўхтамасдан, ҳаракатланиб келаётган вақтида шу кўчада хизмат олиб бораётган 1987 йилда туғилган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори тўхташ ишорасини берганида тўхташ ишорасига бўйсунмай ходимни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида жабрланувчи “бош мия ёпиқ жароҳати ва ўнг умров суягини ёпиқ синиши” ташхиси билан касалхонага ётқизилган.