Ироқ Саддам Ҳусайннинг қизини энг кўп қидирилаётган жиноятчилар рўйхатига киритди

05.02.2018 | Жаҳон | 3341

Ироқ расмийлари илк бор энг кўп қидирилаётган жиноятчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Рўйхатга 60 киши, жумладан, мамлакат собиқ президенти Саддам Ҳусайннинг катта қизи Роҳат киритилди. У ҳозирда Иорданияда бўлиб турибди.

Шунингдек, мазкур ҳужжатда ИШИДнинг 28 нафар дала қўмондони, «Ал-Қоида»нинг 12 нафар етакчиси, БАAS партияси мансабдорлари, жумладан, Роҳат ҳақида маълумот ва айбловлар жамланган.

Al Sumaria телеканалига кўра, рўйхатга қаерда эканлиги ҳозиргача номаълум бўлган ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий киритилмаган.

Санаб ўтилган шахсларнинг барчаси айни пайтда Ироқдан ташқарида. Уларнинг экстрадицияси масаласи Интерпол билан биргаликда ҳал этилади.