Бухорода автомобилига ўрнатилган газ баллон портлади. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

06.02.2018 | Тиббиёт | 3494

2 февраль куни Бухоронинг Когон туманида Matiz автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида ҳайдовчи ва унинг йўловчиси ҳалок бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажаралиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши одам ўлишига сабаб бўлса) жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.