Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Екатеринбургда Ўзбекистон консулхонаси очилишига нима халал бермоқда?
6.02.2018 19:56,  
3

Бир неча ой олдин Россиянинг бешта шаҳрида Ўзбекистон консулхоналари очилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Екатеринбургда Ўзбекистон элчихонаси очилишига “техник масала” халал бермоқда, деди Свердловск вилояти ташқи иқтисодий алоқалар вазири Василий Козлов, РИА Новости хабарига асосан.

“Бу ҳукуматлараро шартнома масаласи. Свердловск вилояти ушбу борада ўз зиммасига олинган вазифаларини бажариб бўлган ёки аниқ бажарилади. Биз федерал ҳукумат ва Ўзбекистон томонидан қарор қабул қилинишини кутмоқдамиз. Ҳал қилиниши керак бўлган техник масала бор. Гап Россия учун муқобил тадбирлар ҳақида кетмоқда”, — деди Козлов.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ой олдин Россиянинг бешта шаҳрида Ўзбекистон консулхоналари очилиши ҳақида хабар берган эдик. Консулхоналар Санкт-Петербург, Қозон, Ростов-на-Дону, Екатеринбург, Владивосток шаҳарларида очилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан