Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ элчихонаси: Виждон тутқунларини озод этаётган президент Мирзиёевни қутлаймиз
7.02.2018 09:50,  
9

АҚШ элчихонаси журналист Дилмурод Саидовнинг озод қилиниши муносабати билан расмий баёнот эълон қилди.

"Америка Қўшма Штатлари 2009 йилда порахўрлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саидовнинг озод қилинишини олқишлайди. Дилмурод Сайидов доим айбсизлигини таъкидлаб келган. 2016 йил сентябрида президентлик лавозимига келганидан бери ўнлаб виждон тутқунлари озод этилгани учун Президент Мирзиёевни қутлаймиз", — дейилади хабарда.

Шунингдек, элчихона Мирзиёев қонун устуворлиги соҳасини ҳам ислоҳ қилиш учун муҳим қадамлар қўйганини эътироф этган.

"Қўшма Штатлар адолатни кутиб, ҳамон қамоқда қолаётган барча виждон тутқунларини озод этилишини, озод этилганларнинг ҳуқуқларини қайта тиклашни ва барча фуқаролар учун қонун устуворлиги такомиллаштирилишини кутиб қолади", — қўшимча қилинади баёнотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан