Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилоятида йўқолган 5 ёшли қизча жонсиз ҳолда топилди
7.02.2018 10:01,  
8

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги 6-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси 6 февралга ўтар кечаси жонсиз ҳолда топилди.

Тергов маълумотларига кўра, 5 февраль куни 16:00 да болалар боғчаси ҳамшираси М. Қодирова ўзининг икки фарзанди билан биргаликда 5 ёшли Кибриёхонни ҳам олиб кетади. Қизчанинг ота-онаси Туркияда ишлайди, у эса II гуруҳ ногирони ҳисобланган буви ва буваси қарамоғида бўлган.

Ҳамшира уч болани уйдан 50 метр узоқликда қолдириб, ўз ишлари билан кетади, бундан олдин эса Кибриёхоннинг бувисига қўнғироқ қилиб, уни ўзи билан олиб кетганини айтади.

Бу вақтда 30−35 ёшлардаги эркак велосипедда келиб, болаларга ширинлик олиб беришни таклиф қилади ва улардан иккисини велосипедининг орқа, бир болани эса олд ўриндиққа ўтирғизади. Кўча бошига борганидан сўнг эркак икки болани қолдириб, қизчани ўзи билан олиб кетади, дея маълум қилди МТВ ҳамширанинг фарзандлари сўзларига таянган ҳолда.

Тахминан 17:00 ларда бувиси ҳамширага қўнғироқ қилиб, болалар келмаганини айтади. Кибриёхоннинг йўқолгани маълум бўлганидан сўнг оила аъзолари мустақил равишда уни қидириб, бир соатдан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат этишади.

Қидирув ишлари натижасида 6 февраль куни 00:20 лар атрофида Оқбўйра қишлоғида танасида жароҳат излари бўлган Кибриёхон жонсиз ҳолда топилади. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан