Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Эрдўғонни Тошкентга Афғонистон бўйича анжуманга таклиф қилди
8.02.2018 12:06,  
1

Кеча 7 феврал куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, президент матбуот хизмати хабарига асосан.

Суҳбат давомида Ўзбекистон президенти ушбу йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича халқаро конференцияга Туркия делегациясини таклиф этди.

Ўз навбатида, Режеп Таййип Эрдоған минтақада тинчлик, осойишталик ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида ташкил қилинаётган ушбу ташаббусни юксак баҳолаб, уни амалга оширишни тўлиқ қўллаб-қувватлаши ҳамда мазкур тадбирда Туркиядан юқори даражадаги вакиллар иштирок этишини билдирди.

Суҳбат давомида икки давлат раҳбарлари ўтган йилнинг март ойида Туркияга амалга оширилган Ўзбекистон президентининг расмий ташрифи натижаларини юқори баҳолаб ўзбек-турк ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этишди.

Шу ўринда Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистонда Туркия фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этиш бўйича қарор қабул қилинганини юқори баҳолаб, Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди.

Мулоқот сўнгида икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик алоқалари ҳамда анъанавий яқин ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканларини яна бир бор тасдиқладилар.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда “Афғонистон – тинчликка йўл” мавзусидахалқаро анжуман ўтказишни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ушбу йилнинг 19 январида бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида хабар қилган эди.

“Тошкент анжумани”нинг юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида  унга, афғонистонлик ҳамкорларимиз фикрини инобатга олган ҳолда,  БМТ бош котиби Антониу Гутерришни, БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик бўйича бош вакили, Россия, Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарларини таклиф этамиз", — деган эди Абдулазизў Кoмилов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан