Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда қалбаки пул ясовчи гуруҳ қўлга олинди
8.02.2018 12:08,  
7

2018 йилнинг февраль ойи бошларида тўрт нафар фуқаро ўзаро жиноий тил бириктириб, 50 минг сўмлик купюралардан иборат бўлган жами 100 дона 5 млн сўм қалбаки пулларни ясаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилади.

Улар ушбу пулларнинг 3.6 млн сўмини ноқонуний равишда ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб келишган. 7 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида жиноий гуруҳнинг икки аъзоси Яшнобод тумани жойлашган дўконда қалбаки пуллар эвазига маҳсулот ҳарид қилмоқчи бўлганлиги аниқланиб, кўлга олинган.

Улардан 1.4 млн сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўтказиш мақсадида қалбаки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни ўтказиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан