Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳожатхона қуриш ёки таъмирлаш эвазига тадбиркорларга солиқлардан имтиёз берилади
8.02.2018 12:13,  
234

Тадбиркорларимизга умумий ҳожатхоналар қуриш, уларни реконструкци қилиш ва таъмирлаш ҳисобига ўз солиқ базасини камайтириш имконияти берилади. Бу ҳақда 7 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги учрашувида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Ушбу имтиёз 2020 йилнинг 1 январига қадар амалда бўлади.

“Икки йил давомида Ўзбекистондаги барча умумий ҳожатхоналар тартибга келтирилиши керак. Тадбиркорга иккита имконият бериляпти – ёки у ҳожатхоналарни тартибга келтиради ёки давлатга солиқ тўлаб боради”, деди Азиз Абдуҳакимов.

Тадбирда аҳоли орасида умумий ҳожатхонадан фойдаланиш маданиятини ошириш борасида ҳам сўз борди. Ҳозирда республикамиздаги ҳожатхоналар аҳволи ачинарли экани, санитария-гигиена жиҳатидан талабга жавоб бермаслиги алоҳида қайд этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан