Тожикистон Ўзбекистонга иккита терактнинг олдини олишга ёрдам берди

08.02.2018 | Жаҳон | 5343

2017 йилда Тожикистон Ўзбекистон ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган иккита терактнинг олдини олишга ёрдам берди, деб хабар қилди Спутник нашри мамлакат ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзодага асосланиб.

Вазирнинг сўзларига кўра, Тожикистон ёрдами билан Россия ҳудудида беш, Хитойда бир, Ўзбекистонда икки, Украина ва Қозоғистон ҳудудларида биттадан терактнинг олди олинган.

Унинг қўшимча қилишича, ўтган йили Ироқ ва Сурия ҳудудида ИШИД таркибида жангларда қатнашган 250 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган. Юздан ортиқ тожикистонлик ўз ихтиёри билан Сурия ва Ироқдан уйларига қайтишган.