Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Юнусободда метро қурилиши билан танишди
9.02.2018 13:15,  
11

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бугун пойтахтимиз улкан қурилишлар майдонига айланган. Янгидан-янги иншоотлар, корхоналар, тиббиёт ва таълим муассасалари, равон йўллар, кўприклар барпо этилмоқда. Хусусан, қурилмоқда.

Давлат раҳбари Юнусобод туманида бўлиб, Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши билан танишди.

Метронинг туннели асосини яратиш мақсадида 305 метрда бетон ишлари бажарилган ва 330 та йиғма темир-бетон конструкциялари ўрнатилган. Қурилишга 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандис жалб этилган. Германия ва Хитойдан замонавий техника ва механизмлар келтирилган. Узунлиги 2,9 километрни ташкил этадиган ушбу йўналишни 2019 йилда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Барча саъй-ҳаракатлардан мақсад одамларга қулайлик яратиш. Метрополитен ва автобуслар ҳамоҳанглигини таъминлаш, бекатларда йўловчилар тўпланишини ва ҳаракатини мониторинг қилиш, таҳлилллар асосида йўналишларни оптималлаштириш, бу бўйича ҳар куни иш олиб бориш зарур. Йўловчиларни кўпайтириш ҳисобидан йўл кирани арзонлаштириш чораларини кўриш керак.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Шу ерда Тошкентда қурилаётган ер усти метроси бўйича ахборот берилди. Президент ушбу метро қурилишини такомиллаштириш, илм асосида материаллар вазнини енгиллаштириш, метро йўли остидаги ҳудудни ободонлаштириш, қўшимча хизматларни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан