Қуролли кучлар пенсионерларига пенсия тўлаш тартиби ўзгартирилади

09.02.2018 | Иқтисод | 4636

Президентнинг янги Фармони билан 2017 йил 17 февралда қабул қилинган Қуролли Кучлар пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар қилинишича, 2018 йил 1 мартдан бошлаб Қуролли кучлар пенсионерлари қуйидаги жойларда ишлаган тақдирда, пенсия тўлиқ тўланади:

  • Умумий таълим мактабларида, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларда директор ва унинг ўринбосарлари, чақириққача дастлабки ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқитувчи лавозимида;
  • Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотларида;
  • Олий таълим муассасаларида ҳарбий ўқув машғулотлари бўйича ўқитувчилик лавозимида;
  • Жойлардаги мудофаа ишлари бўйича ташкилотларда;