Жанубий Корея бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади

09.02.2018 | Ўзбекистон | 2306

Жанубий Корея бош вазири ўринбосари ва молия вазири Ким Донг Йон 13 февраль куни Тошкентга ташриф буюради, деб хабар беради "Жаҳон" АА.

Хабарга кўра, Ким Донг Йон Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашади.  

Ташриф доирасида Жанубий Корея ва Ўзбекистон молия вазири билан икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича учрашув ўтказилади.